ФИФА Россиядаги ЖЧ-2018да қанча пул топганини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
16 мар 2019, 10:15
ФИФА Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг молиявий ҳисоботлари ҳақида маълумот берди.

Ташкилот ЖЧ-2018ни ўтказиш учун 1,824 млрд. доллар сарфлади ва 5,357 млрд. доллар миқдорида даромад кўрди.

Шундай қилиб, ФИФАнинг турнирдан олган фойдаси 3,533 млрд.га тенг бўлди.

Россиядаги жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача давом этди. Турнирда Франция терма жамоаси ғолиб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›