ФИФА ЖЧ-2022 туфайли Европа клубларига 1 млрд. евро тўлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 фев 2017, 15:00
ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2022 бўлиб ўтадиган Қатарга ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, Инфантинонинг ушбу ташрифдан мақсади мавсум ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати туфайли Европа клубларига бадал пули тўлашни муҳокама қилиш. Бадал пулининг умумий миқдори 1 млрд. долларни ташкил қилиши мумкин.

Олдинроқ Европа клублари ассоциацияси (ECA) жаҳон чемпионатини 5 майдан 4 июнгача ўтказиш таклифини берган эди, аммо бу вақтда Рамазон ойи бўлиши сабабли таклиф бекор қилинди. Июлда ҳаво хаддан ташқари иссиқ бўлиши туфайли бу ой ҳам мусобақа ўтказилмайди. Натижада турнирни 21 ноябрдан 18 декабргача ўтказиш қарори қабул қилинди. Бу қарор УЕФА томонидан маъқулланди, аммо ECA бунга қўшилмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›