

ЖАР 2016 йил 12 ноябрь куни ўз уйида Сенегални мағлуб этганди (2:1). Биринчи голни мезбонлар пенальтидан уришганди.
Учрашувни бошқариб борган Жозеф Лэмпти умрбод дисквалификация қилинди. ФИФА ҳакам ўйин натижасига таъсир қилишган деб топди. Спорт арбитраж суд (CAS) ФИФА қарорини қўллаб-қувватлади.
Такрорий ўйин ноябрь ойида бўлиб ўтади.



