UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  0 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  4 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  1 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  129 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Пахтакор" билан ўйин учун футболчиларни руҳан тайёрлаш шарт эмас"

Суперлиганинг 14-тури доирасида қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" баҳсидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.


- Бу ўйиннинг қанчалик муҳимлигини билардик. Ғалаба қозонсак "Пахтакор"га етиб олардик. Сафардаги ўйинда кўп куч йўқотдик, шу сабабли йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёрлаш керак эди. Бугун ҳам катта куч сарф қилдик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, асосий вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ҳудудимиздан чиқмадик. Йигитларни яхши ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб туришди.

- Ўйин "Сурхон" учун аталди десак бўладими? Чунки барчаси жамоанинг қулайлиги учун қилинди.

- Фикрингизга қўшиламан. Бизда йўллар кўп кучни олиб қўймоқда. Барчаси тўппа-тўғри.

- Даврон Мергановни клуб қаердан топган? У бугун ажойиб ўйин ўтказди.

- Даврон Мерганов Сурхондарё футбол мактаби тарбияланувчиси. Бугун у зўр ўйнади. Менимча, унинг вақти келди. Йўлдошевни биласизлар, айни дамда жароҳатда. Шу сабабли захира посбонимизга таяняпмиз. Уни мақтайман.

- "Пахтакор" қайси таркибда ўйнашидан қатъий назар ўйинларда фаворит мақомида бўлади. Лекин "Сурхон" айни дамда юқори ҳолатда. Сўнгги 5 ўйинда жамоа ғалабага эришди. Футболчиларни бу ўйинларга тайёрлаш қандай кетмоқда?

- Йигитларни "Пахтакор" билан ўйин учун алоҳида руҳий тайёрлаш керак эмас. Барчамиз рақибнинг кимлигини билиб турибмиз. Ғалаба қозонишни ҳаммамиз истадик. Улар буни яхши тушуниб туришганди ва буни уддалашди.

- Фан-клуб бугун Жаҳонгир Абдусаломов учун перформанс тайёрлабди.

- Абдусаломов бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. У ўз ўйини билан жамоанинг етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда.

- Собиқ футболчингиз Улуғбек Ҳошимов ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди у бизнинг футболчи эмас. Ортиқча бирор нима дея олмайман.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика