UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  0 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

Февраль ойидаги ўйинлар “Бунёдкор” учун қандай ўтган? Янгиликлар

Февраль ойидаги ўйинлар “Бунёдкор” учун қандай ўтган?

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига 17 февралдан киришади.
Шу куни “қалдирғочлар” БАА чемпионати етакчиларидан бири “Ал-Жазира” клубини қабул қилади. Тошкентда бўлиб ўтадиган ва битта учрашув натижасига кўра ғолибни аниқлайдиган баҳс гуруҳ босқичига йўлланма беради.
Чемпионлар лигаси баҳсларида саккизинчи мавсум иштирок этадиган “Бунёдкор” учун февраль ойида ўтказилган учрашувлар қандай натижалар олиб келгани кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий. Шуни инобатга олган ҳолда статистикага мурожаат этдик.

“Қалдирғочлар” ўзлари иштирок этган етти мавсумнинг учтасида февраль ойида мусобақага киришишган. Эътиборлиси, ушбу ой “Бунёдкор” учун бир мунча қуйлай келган: 3та ўйин, 2та ғалаба ва бир дуранг. Қизиғи шундаки, “Бунёдкор” февраль ойида ўтказилган Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида ўз дарвозасидан бирон маротаба ҳам гол ўтказиб юбормаган.

25.02.2014
Гуруҳ босқичи. 1-тур

“АЛ-ФАТҲ” (Саудия Арабистони) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 0:0

27.02.2013
Гуруҳ босқичи. 1-тур

“САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА” (Япония) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 0:2 (0:1)
Голлар:
Олександр Пишур 45 (0:1), Фозил Мусаев 86 (0:2)

23.02.2010
Гуруҳ босқичи. 1-тур

“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-ИТТИҲОД” (Саудия Арабистони) 3:0 (2:0)
Голлар: Ривалдо 4 (1:0), Жасур Ҳасанов 21 (2:0), Денилсон 67 (3:0)

Ўйлаймизки, 2015 йилнинг 17 февраль куни БААнинг “Ал-Жазира” клубига қарши ўтказиладиган “плей-офф” босқичидаги ўта муҳим баҳсда ҳам “Бунёдкор” ўзининг ёқимли анъанасини давом эттиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика