UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз" Янгиликлар

Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"

Хабарингиз бор, Душанбе шаҳрида аёллар футзал терма жамоалари иштирокида CAFA мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши (6:3) баҳс олиб борди. Учрашувнинг "Энг яхши ўйинчиси" деб гол уриб, битта голли узатма етказиб берган сардоримиз Феруза Турдибоева тан олинди. 

"Бутун осон бўлмаслигини билардик. Лекин шу билан бирга фақат ғалаба ҳақида ўйладик — биз учун бошқа вариант йўқ эди. Ўйинни яхши бошладик ва тезкор голлар урдик. Кейин бироз бўшашдикми, иккита гол ўтказиб юбордик. 

Танаффусда мураббийларимиз кўрсатмалар беришди, нималарга эътибор бериш зарурлигини таъкидлашди. Барчаси яхши эканлиги ва ўз ўйинимизни кўрсатсак, ғалаба бизники бўлиши ҳақида гаплашдик. 

Натижада, иккинчи бўлимни ҳам гол билан бошладик. Албатта, гол урганим ва Мадинага голли узатма етказиб берганимдан хурсандман. Энг муҳими — ғалаба қозондик. 

Олдинда яна иккита ўйин бор. Уларда ҳам ишончли ўйин кўрсатиб, максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади.", - деди Феруза Турдибоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2-турдан кейин 3 очко билан жадвалнинг учинчи поғонасини банд этган, етакчи Қирғиз Республикаси ҳисобида 4 очко мавжуд, битта ўйини кам Эронда эса 3 очко бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика