

- Австрияликлар жуда кучли. Улар бежизга ФИФА рейтингида кучли ўнталикда эмаслар. Сўнгги 4-5 йилда бу жамоа жуда кучайди ва таркиби деярли ўзгармади. Улар яхши ҳужум қилишади ва таркибида маҳоратли футболчилар кўп. Австрия Исландиядан жуда фарқ қилади.
Давид Алаба, Марко Арнаутович, Марк Янко, Мартин Харник... Барчаси катта футболчилар. Златко Юнузович ҳам. Рақибимиз тўпни ўзида сақлаб туришни ва ҳужум қилишни яхши кўради. Австрия сафида етакчини қидириш шарт эмас, бутун жамоага қарши тайёргарлик кўриш керак. Исландияга қарши баҳсда кўп нарса ўхшамади. Хатолар устида ишлашимиз керак, - дейди Сантуш УЕФА расмий сайтига.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ



