Фернандиньо: "Қийин аҳволдамиз, бироқ футболда барча нарса бўлади"

Narzulla Saydullayev
19 фев 2014, 16:25
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Икки ҳафталик танаффусдан сўнг шундай мақомдаги ўйинда майдонга тушганимдан хурсандман. Аммо натижадан ҳафсалам пир бўлди. Дастлабки 15 дақиқада рақиб, сўнгра биз ташаббусга эришдик. Гол уришга уриндик, вазиятлар яратдик.

Демикелис четлатилганидан сўнг ҳужумкорликни сусайтирмадик. Афсуски сўнгги дақиқаларда иккинчи голни ўтказиб юбордик. Қийин аҳволга тушиб қолдик, бироқ футболда барча нарса бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru