Феллайни "Милан"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
20 дек 2016, 14:47
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни "Милан"га ўтиши мумкин.

Шу йилнинг ёзида италияликлар 29 ёшли футболчига қизиқишган эди, аммо манкунианлар рад жавобини беришган.

Мавсум бошида бельгиялик асосий таркибда ўйнади, аммо ҳозир майдонга кам тушмоқда ва "Милан" бундан фойдаланиб қолиши мумкин. Келишув янги йилнинг январида амалга ошиши мумкин.

Феллайни ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзигача амалда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 та учрашув ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times