Феликс "Зальцбург"га қарши ўйиндаги дубль ҳақида: "Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чемпионлар Лигаси ўйинларидан завқланаман"
28 окт 2020 10:22
Янгиликлар
Феликс "Зальцбург"га қарши ўйиндаги дубль ҳақида: "Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чемпионлар Лигаси ўйинларидан завқланаман"
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Феликс ЧЛ доирасидаги "Зальцбург" (3:2)га қарши ўйинда дубль қайд этди.
"Ажойиб ўйин ўтказганимиздан мамнунмиз. Агар шу руҳда давом этсак - натижаларга эришамиз.
Мен ҳар бир ўйинда майдонда завқланишга ҳаракат қиламан. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чемпионлар Лигаси ўйинларидан завқланаман ва сиз мени қанчалик бахтли эканлигимни кўрмоқдасиз.
Рақиб ҳам яхши ўйнади. Улар жуда яхши ҳужумлар қилишди ва иккинчи тайм бошида устунликни қўлларига олишди. Эҳтимол биз концентрацияни йўқотгандирмиз, аммо охир-оқибат ўзимизга келдик ва ғалаба қозондик", - дейди Феликс.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар