UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  14 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11

Фёдоров: "Локомотив"нинг натижаларига мен жавоб бераман, аммо... Янгиликлар

Фёдоров: "Локомотив"нинг натижаларига мен жавоб бераман, аммо...

Суперлига 7-тур доирасида "Локомотив" - "Сўғдиёна" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Сардор Рашидов қатнашди.

"Ҳозирча жамоанинг бош мураббийлик вазифасини вақтинчалик бажаряпман. Кейинги вақт давомида мен ўз иқтидоримни намойиш этишим керак. Бу масъулиятда ишлаш жуда қийин. Олдинги ишлаган жойим билан бу ерни солиштирадиган бўлсак, у ерда умуман бошқача футбол бўларди, футболчилар ҳам бошқа эди, вазифаларнинг даражасида ҳам фарқ бўлди. "Локомотив"да эса вазифаларни бажаришди янада қаттиқроқ ишлашим керак. Бугунги учрашувга йигитларни руҳий жиҳатдан қаттиқ тайёрлагандик. Сабаби "Локомотив" сўнгги учрашувларда ғалаба қозона олмаётганди, бироқ ўша баҳсларда ёмон ҳаракат қилмагандик. Ўша ўйинларда ғалаба қозона олмаганимиз туфайли йигитларнинг психологиясида негатив жиҳатлар кўпайиб кетди. Биз ўйингача мана шу негативликни йўқотишга ҳаракат қилдик. Шукурки, футболчилар бизни эшитишди ва муҳим уч очкони қўлга киритишди.

"Локомотив"нинг айни дамдаги таркиби бир неча йиллардан буён бирга ўйнаб келди ва бир механизмга айланди. Ҳар бир футболчи механизмнинг бир қисми. Янги футболчилар эса механизмга кириши кета олмаяпти. Вақти келиб, ёш футболчилар ҳам, Шерзод Каримов, Чо Сук Жаэ, Фарҳод Бекмуродов ҳам ўйинларда қатнашишади. Биз ҳеч қайси футболчини унутмаймиз.

Қайсидир ўйинда Садриддин Абдуллаев кичик жароҳат олганди. У "Зоб Ахон"га қарши ўйингача машғулотларда иштирок этмади. Унда кичик жароҳат бор. Сардоримиз жароҳатидан тикланмоқда. Уни кейинги ўйинларга тайёрлаяпмиз.

Бундан буён "Локомотив"нинг натижаларига мен жавоб бераман. Асосий таркибни аниқлашда ҳам, ўзгартиришларда ҳам мен қарор чиқараман. Бироқ ёрдамчиларнинг ҳам фикрини эшитаман. Аммо айтганимдек натижага мен жавоб бераман"

Сардор Рашидов: "Сўғдиёна" бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Жамоа яхши ҳаракат қилди ва қийин ўйин бўлди. Аммо биз рақибдан устунлигимизни кўрсата олдик ва ғалабага эришдик"

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика