UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  0 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  5 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  3 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  17 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  7 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  7 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  14 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9

Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас" Янгиликлар

Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас"

Федерико Вальверде "Вильярреал" футболчиси билан бўлган жанжал ҳақидаги саволга жавоб берди.

Алекс Баэна апрелдаги беллашув вақтида "Реал" хавбекининг оиласи фарзандини йўқотиши мумкинлигини айтиб, Федериконинг устидан кулишга уринганди. Учрашувдан кейин уругвайлик ўша гаплари учун Алекснинг юзига зарба берганди.

"Ҳамма газеталардаги сарлавхаларни кўрган. Ҳамма воқеанинг ҳар икки томонидан хабардор. Мен бу қўрқинчли мавзуни яна кўтаришни истамайман. Бу борада фақатгина бир нарса дея оламан....

Ўйин вақтида, майдонда, мени нима деб атасангиз ҳам фарқи йўқ. Бу сизнинг хоҳишингиз, ахир мен уругвайликман!

Аммо ўтиб бўлмайдиган чегаралар бўлади. Футболчи сифатида эмас, инсон сифатида. Оилам ҳақида гапирсангиз – бу энди футбол эмас.

Ўша куни чегара бузиб ўтилганди. Мен бунга муносабат билдиришим керакмиди? Балки ундай қилмаслигим керак бўлгандир. Балки мен уйимга кетишим ва ўғлим билан бургер, наггетслар еб ва мультфильм томоша қилишим керак бўлгандир. Аммо мен ҳам одамман ва вақти келганда ўзингиз ҳамда оилангиз учун туриб беришингиз керак бўлади.

ОАВ мени агрессив инсон сифатида гавдалантираётганини кўриш жуда оғир эди. Кўплаб ёлғонлар айтилди ва кейинчалик у гаплар исботини топмади. Лекин мен қилган ишимдан афсусланмайман, сабаби бу воқеа мени шаҳс сифатида кучлироқ бўлишим ва оиламизни янада жипслашишига хизмат қилди", – деди Вальверде.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика