

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусанов АҚШга бормайди. Учала футболчи ҳам ўша вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этишади.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралаш баҳслари Тошкентда ўтказади. Рақибларимиз Афғонистон, Гонконг ва Эрон.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 сентябрь куни АҚШ, 12 сентябрь куни Мексика билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.




