UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11

Фарруҳ Сайфиев: “Карантиндан сўнг “Пахтакор”ни оғир тақвим кутмоқда” Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: “Карантиндан сўнг “Пахтакор”ни оғир тақвим кутмоқда”

Айни вақтда юртимизд карантин даври давом эттирилмоқда. Барча жамоаларнинг футболчилари уйда индивидуал тарзда машғулотларни давом эттиришмоқда.

Карантиндан сўнг ички чемпионатимизда тиғиз тақвим юзага келиши табиий. Айниқса, халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи “Пахтакор” жамоасини оғир учрашувлар кутмоқда. Биз бу борада “шерлар”нинг махоратли футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан сўнг бизни осон бўлмаган мавсум кутмоқда. Ҳар уч ёки тўрт кунда ўйинлар ўтказилиши бир томондан фойдалироқ. Бу эса ўз ўйинимизни тезроқ топиб олишимизга катта ёрдам беради. Ўтган йили барча мусобақаларда ғолиб чиқдик ва требл қайд этди. Буларнинг барчаси ортда қолди. Эндиликда янги марраларни забт этишими, янада олдинга интилишимиз керак. Чунки, олдинги ғалабалар ва совринлар энди тарих. Жорий йилда янги тарих яратишни истаймиз.

Ким жиддий рақобат туғдириши мумкин? Менимча, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор” жамоалари бизга жиддий қаршилик кўрсатишларини таҳмин қилишим мумкин. Албатта, қолган жамоаларга ҳам ҳурматни сақлаб қоламиз. Оралиқдаги катта танаффусдан сўнг ўзгаришлар бўлиши турган гап. Футболчилар ҳар куни уйда машғулотларни тўхтатаётгани йўқ. Жамоадошларим ва мураббийлар билан доим алоқадамиз. Мураббийларимизнинг кўрсатмалари ва дастурлари асосида ўзимиз якка тартибда бажармоқдамиз.

Эрен Дердийок Европа ҳавосини кўрган ва тажрибали футболчи. Агарда, чемпионат бошланса янада яхшироқ чиқишиб кетади деб ўйлайман. Бизга ёрдами ва фойдаси ҳали кўп тегишига ишонаман.

Кундалик машқлардан сўнг оила даврасида дам оляпман. Бўш вақтни фойдали нарсаларга сарфлашга ҳаракат қиляпман. Карантин даврида уйда қолинг ва ўзингизни, оила аъзоларингизни эҳтиёт қилинг. Биргаликда ҳаракат қилсак коронавирусни енгиб ўтамиз. Ҳозирги вақтда муҳими соғлик ва саломатлик ҳисобланади. Чиройли ўйинлар ва ёрқин ғалабалар ҳали олдинда”,- деди Сайфиев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика