Фарруҳ Турдалиев: "Афсус, “Нефтчи” Суперлигага қайта олмади"
13 ноя 2019 20:41
Янгиликлар
Фарруҳ Турдалиев: "Афсус, “Нефтчи” Суперлигага қайта олмади"
- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугун А ПРО-Лига ғолибига қарши майдонга тушдик. Бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик. Чемпионга қарши ўйнаганимиз боис, мухлисларга ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз зарур эди, қийин ўйин бўлди, ўйлайманки бугунги ўйинга ташриф буюрган мухлислар томошабоп ва қизиқарли футбол учрашувига гувоҳ бўлишди.
Афсус, бу йил “Нефтчи” Суперлигага қайта олмади. Лекин жамоамизда бутун мавсум давомида иқтидорли ёш футболчилар етишиб чиқди, эътибор берган бўлсангиз, мавсумнинг иккинчи қисмида ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди. Ўйлайманки, “Нефтчи”нинг келажаги порлоқ.
- “Нефтчи”нинг жорий мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олмаганлигига нималар сабаб бўлди ҳисоблайсиз?
- Мавсум бошида бизга нимадир етишмади. Кўпгина учрашувларда биздан омад яққол юз ўгирди. Аслида ўйин борасида хеч қайси жамоага ютқазмадик деб ўйлайман, лекин негадир дастлабки баҳсларда ўйинимиз қовушмади.
- Мавсум давомида кўп учрашувларни ўтказиб юбордингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Мавсум аввалида биз Музаффар Абдуллаев билан рақобатга киришдик. Жамомиз мураббийлари уни ёки мени майдонга туширишни ихтиёр қилишган экан, биз уларнинг қарорини ҳурмат қиламиз. Бизни вазифамиз яхши ўйнаб, ўзимизни майдонда кўрсатишда иборат. Бундан ташқари мавсумнинг иккинчи қисми аввалида менда жароҳат бор эди. Шу сабабли кўпгина учрашувларда майдонга туша олмадим. Мана куни келиб яна “Нефтчи” таркибида майдонга тушаяпман, оз бўлсада жамоамиз ютуқларига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Мавсум давомида келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислаимизга миннатдорчилик билдираман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Фикрлар