UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  18 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Фарҳод Соҳибжонов: "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик" Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Фарҳод Соҳибжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизни кузатиб келган ва қўллаб-қувватлаб турган "Андижон" мухлисларига минннатдорчилик билдираман. Тарихни мухлислар билан бирга ёздик ва ғалабани улар билан бирга нишонладик. "Пахтакор"га қарши ўз уйимизда ўйнагандек бўлдик. 

Тўғрисини айтсам, шунча ўйин ўтказган бўлсак, стандарт ишланмаларимиз фақатгина "Навбаҳор"га қарши ўйинда иш берганди. Шунга қарамай, ҳар ўйинда бу борада тайёргарлик кўрамиз. Стандарт вазиятларда аввалдан яхши тайёргарликка эгамиз. Бугун эса бу иш берди. 

Бу йил олдимизга қўйган мақсадимиз юқори. хабарингиз бор, жорий мавсум Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этамиз. Бугунги ғалаба жуда зарур эди. "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг йигитларнинг руҳияти яна-да юқорилади. Эндиликда стабил ҳолатимизни сақлашга ҳаракат қиламиз", – деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика