UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатарда Хитойдаги Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоа устози Фарҳод Нишонов ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ва тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди. 

"Қатардаги биринчи йиғинимизда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолати устида иш олиб борилди. Иккинчи йиғинимизда футболчиларнинг имкониятларини кўриб оляпмиз. Чемпионатимиз тугагани сабабли уларни ўйин темпига мослаштириб бориш учун ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувларидаги мақсадимиз натижа эмас. Ҳозир натижага эришамиз деб хатога йўл қўйишимиз мумкин. Хитойдаги мусобақага футболчиларни оптимал ҳолатда олиб боришимиз керак. Кеча мағлубиятга учрадик, Сурия билан дуранг ўйнадик. Мухлислар мағлубиятдан хафа бўлишгани табиий ҳолат ва буни тўғри қабул қиламиз. Биз Хитойда энг яхши ўйинимиз ва натижамизни кўрсатишимиз керак. 

Якуний таркиб аниқ. Хитой билан охирги ўртоқлик учрашувимиздан сўнг асосий таркибни аниқлаймиз. Рақибларимиз жиддий.  Шундай даражага чиқдикки, улар бизни жиддий ўрганишмоқда. Биз ҳам уларни ўрганмоқдамиз. Дейлик, Яман билан битта меҳмонхонада яшаяпмиз. Уларнинг имкониятларини кўряпмиз. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва биз бор имкониятимиздан фойдаланамиз",- дейди Фарҳод Нишонов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика