UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  1 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  9 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  225 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади" Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Бизда 23 нафар тенг кучли футболчи бор. Бундай жамоа билан катта натижага эришса бўлади"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Осиё кубоги саралаши доирасидаги Камбоджага қарши ўйиндан кейин (7:0) championat.asia сайтига интервью берди.

"Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Барчаси режа бўйича кечди, захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтириб беришди. Охирги дақиқаларга қадар бир хил темпда ҳаракат қилдик. Ҳар икки кунда ўйинлар бор, лекин бу бизга муаммо бўлмаса керак. Сабаби бизда 23 нафар бир-бирига тенг бўлган футболчилар бор. Шу боис Непалга қарши ўйинда ҳам асосий таркибда ротация қиламиз.

Йигитлар ҳам жисмонан, ҳам руҳий чарчоқлари чиқди. Бор эътибор иккинчи ўйинга қаратилган. Худо хоҳласа, Осиё кубогига йўлланма оламиз, чунки менда футболчиларга ишонч бор. Аҳил, тажрибали ҳақиқий жамоани кўряпман, захирада ўтирганлар майдондагиларни қўллаб туришибди. Бундай жамоа билан катта натижага эришиш мумкин.

Гуруҳимиздаги вазият ҳозирча жуда чигал, сабаби барча жамоада ҳали имконият бор. Насиб қилса Непални мағлуб этсак, Камбоджа Баҳрайн билан тенгма-тенг ўйнаса керак.

Йигитлар фақат ғалаба ҳақида ўйлашмоқда, барчада ўзига бўлган ишонч бор. Худо хоҳласа ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, Осиё кубогига чиқамиз", - деди Фарҳод Нишонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика