UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  21 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  20 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди Янгиликлар

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди

ФИФА инструктори, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Тайландда IFAB техник директори Дэвид Эллери билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди.

Бунгача улар Қатарда ФИФА инструкторлари учун семинар олиб боришганди. VAR тизимини ишга туширишда техник имкониятлардан ташқари, ҳакамларни ушбу тизим бўйича ишлашга ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

IFAB техник директори Дэвид Эллери семинар давомида VAR тизимини ишга туширишнинг 5та босқичи ҳақида маълумот бериб ўтди. VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни лицензиялаш жараёни 9 ой давом этиб, барча ҳаракатлар ФИФА инструкторини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструктори сифатида семинар қатнашчилари билан амалий ва назарий машғулотлар олиб борди. Машғулотлар VAR тизими ҳаками ва ҳакам ёрдамчилари билан майдонда футболчилар иштирокида ҳамда хонада VAR тренажёрларида амалга оширилди.


VAR тизимини амалда қўллаш бўйича келгуси семинар март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Абдуллаев билан биргаликда Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Майк Вандеррост (Голландия) ҳакамларга таълим беришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика