UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  0 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  26 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Фарғона вилояти ҳокими: “Нефтчи” келаси мавсум олтин медаллар учун курашади. Бунинг учун жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз" Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими: “Нефтчи” келаси мавсум олтин медаллар учун курашади. Бунинг учун жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этамиз"

"Нефтчи" кейинги мавсумда жиддий мақсадларни кўзлаган.

Фарғона вилояти ҳокимияти матбуот хизмати вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг мавсумни якунлаган "Нефтчи" клубига йўллаган табригини эълон қилди. Ушбу табрикда Хайрулло Бозоров "Нефтчи" клуби кейинги мавсум ҳам олтин меддаллар учун курашишини маълум қилган.


"Севимли “Нефтчи” жамоамиз футболчиларига, бош мураббий Виталий Левченкога, жамоанинг барча мутасаддиларига мавсум давомидаги ёрқин ўйинлар ҳамда чемпионатнинг сўнгги дақиқаларига қадар мухлисларга тақдим этилган ҳаяжонли онлар учун миннатдорчилик билдираман.

Ўзбек футболида ўз ўрнига ҳамда энг содиқ мухлисларга эга “Нефтчи” жамоаси, Худо хоҳласа келгуси мавсумда Суперлигада янада муносиб қатнашиб, олтин медаллар учун кураш олиб боради. Бунинг учун “Нефтчи”ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга давом этамиз."


Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти ҳокими

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика