UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  3 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  15 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  24 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  18 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги"нинг энг яхши ҳужумчиси Исломбек Каримовнинг фикрлари Янгиликлар

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги"нинг энг яхши ҳужумчиси Исломбек Каримовнинг фикрлари

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасининг финал баҳсидан сўнг "Мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси" номинацияси ғолиби бўлган Исломбек Каримов қуйидагича фикрларни билдирди.

"Авваламбор Фарғона вилоятида мана шундай даражадаги мусобақани ташкиллаб берганликлари учун Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Мусобақа бош совринини ютганлигимиз ҳақида гап кетса, осон бўлмади. Биринчи навбатда мураббийларимиз кўрсатмаларига амал қилганлигимиз бизга футбол учрашувларида ғалабаларни тақдим этди. Шунингдек, бутун турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизнинг далдаси ҳам ёрдам берди, ғалабада уларнинг ҳам ҳиссаси бор. Насиб бўлса ўйинларимизни янада кучайтириб, "Нефтчи"ни Суперлигага қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Мусобақанинг "энг яхши ҳужумчиси" деб топилганим менга яна кўпроқ ўз устимда ишлашимга қўшимча иштиёқ беради. Яна бир бор барча ташкилотчиларга ва мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман - дейди Исломбек Каримов.

Бекзод Толибов ёзиб олди



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика