Факт! "Нефтчи" 489 дақиқадан буён гол ура олмаяпти

Narzulla Saydullayev
1 апр 2018, 15:45
Суперлиганинг 4-турида "Нефтчи" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

Ўйинда "Нефтчи" 0:3 ҳисобида ютқазди. Шу тариқа, фарғоналикларнинг голсиз серияси давом этди. Жамоа 2018 йилги Суперлигада ҳозиргача биронта гол ура олмади. Сўнгги бор "Нефтчи" ўтган мавсум 29-турида "Машъал" билан баҳснинг 51-дақиқасида тўп киритганди. Шундан кейин фарғоналиклар жами 489 дақиқа давомида рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.  


2017 йил
"Нефтчи" - "Машъал" 2:1  (39 дақиқа голсиз)
"Металлург" - "Нефтчи" 1:0  (90)

2018 йил
"Нефтчи" - "Насаф" 0:0  (90)
"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:0  (90)
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 0:1  (90)
"Пахтакор" - "Нефтчи" 3:0  (90)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia