UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  16 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

ФАКТ. Миржалол Қосимов мураббий сифатида "Нефтчи"га мағлуб бўлмаган Янгиликлар

ФАКТ. Миржалол Қосимов мураббий сифатида "Нефтчи"га мағлуб бўлмаган

ФИФА кунлари якунланди. Эртадан бошлаб бор эътибор Суперлига учрашувларига қаратилади.

3-тур ҳақида етарлича фактлар, маълумотлар, фикрлар янгради. Жамоаларнинг имкониятлари борасида хулосалар билдирилди. Эндиликда 4-тур арафасида турибмиз. Гарчи дерби мақомида бўлмасада, "Нефтчи" - ОКМК баҳсини марказий учрашув сифатида кўрсата оламиз. 

Нефтчи

Алексей Ларин - 31', Нурилло Тўхтасинов - 66'

Суперлига. 4-тур

31/03/2023, 18:00

2
:
2
Тугади

ОКМК

Мартин Боаке - 15', Хуршид Ғиёсов - 40'

45'
90'
31'  Алексей Ларин
31'  Нурилло Тўхтасинов
46'  Анвар Ғофуров (Зоир Жўрабоев)
47'  Муҳсин Убайдуллаев
59'  Тома Табатадзе
63'  Умар Адҳамзода (Аббос Ғуломов)
63'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Нурилло Тўхтасинов
66'  Аббос Ғуломов
84'  Тома Табатадзе (Мурод Бобожонов)
87'  Диёр Туропов (Фозил Мусаев)
15'  Мартин Боаке
15'  Сардор Раҳмонов
40'  Хуршид Ғиёсов
40'  Шоҳруҳ Гадоев
78'  Санжар Турсунов (Рубен Санчез)
78'  Сияваш Ҳақназарий (Ойбек Рустамов)
84'  Шоҳруҳ Гадоев (Иракли Рухадзе)
84'  Мартин Боаке (Миржаҳон Мираҳмадов)
89'  Хуршид Ғиёсов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Ойбек Рустамов
90'  Сардор Раҳмонов

Қизиқарли факт шуки, олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов мураббий сифатида ишлаган жамоаларида "Нефтчи"га мағлуб бўлмаган. "Бунёдкор" бошқарувида 11та ўйин 10та ғалаба, 1та дуранг, ОКМК билан 2та ўйин, 2та ғалаба қайд этган. Қосимовга қарши Юрий Саркисян, Вадим Абрамов, Абдумалик Ҳакимов, Баҳром Ҳайдаров, Илҳом Мўминжонов (кубокда) ва Виталий Левченко "Нефтчи"ни мураббий сифатида бошлаб тушган. Виталий Левченко учун бу иккинчи уриниш. "Нефтчи" ўтган йили унинг қўл остида иккинчи даврада Фарғонада кечган баҳсда 1:3 ҳисобида енгилганди. 




Фарғонадаги ўйинларда эса яққол устунлик майдон эгалари томонида. ОКМК 13та ўйиннинг 2тасидагина ортга ғалаба билан қайтган, яна 2та ўйинда бир очко қўлга киритган. 9та ўйинда "Нефтчи" ғалабани ўзиники қилган. Эътибор қиладиган томони, буюк "чинорлар" олмалиқликларга қарши уйда сўнгги бор 2016 йил уч очколик бўлган. Эртага "Нефтчи" футболчилари 7 йиллик қора анъанага барҳам беришга ҳаракат қилиб кўришади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика