

Бу ўйин "Локомотив" учун Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги юбилей 20-учрашувга айланади. Бунга қадар бўлиб ўтган 19та ўйининг 4тасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" 7 марта дуранг ва 8 марта мағлубият қайд этишган. 21та гол уриб ўз дарвозасидан 25та тўп олиб чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Аҳли" учрашуви бугун, 27 февраль куни соат 16:00да ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бошланади.




