UZ

Сўнгги янгиликлар

Фабрицио Романо: "Лионель Месси "Интер Майами"га ўтади. Here we go!" Янгиликлар

Фабрицио Романо: "Лионель Месси "Интер Майами"га ўтади. Here we go!"

Бундан бироз аввал кўпчилик нашрлар ёзган вариантни Фабрицио ҳам тасдиқлади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Лионель Мессининг "Интер Майами" билан келишувга эришгани, тез орада бу қарор эълон қилинишини маълум қилди ва ўзининг машхур "Here we go!" жумласини ишлатди. Трансфер бозоридаги барча йирик трансферларни деярли 100% аниқлик билан маълум қилувчи Фабрицио Романонинг бу ибораси аниқ ҳал бўлган трансферларга нисбатан ишлатилади.

Месси кейинги мавсумни МЛСда бошлайди. Бу қарор тез орада расман эълон қилинади. "Барселона" гарчи футболчини ортга қайтаришга уриниб кўрган бўлса ҳам бунинг иложи бўлмади.  

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика