UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  1 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  14 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3

Фабрегас: "Артета фантастик ишни бажарди" Янгиликлар

Фабрегас: "Артета фантастик ишни бажарди"

"Арсенал" собиқ сардори Сеск Фабрегас якшанба куни МЮ устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоа устозига ҳурмат кўрсатди.

Якшанба куни Англия Премьер-лигасида "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" тўқнашувида "тўпчилар" 3:2 ҳисобида устун келди. Лондон клуби ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттириб, 5 очколик фарқни сақлаб қолди. 

Манбага интервью берган испаниялик футболчи Сеск Фабрегас Артетани клуб ҳақидаги тасаввурни ўзгартиргани учун мақтади, чунки Артета "Арсенал"ни чемпионатда кучли тўртликка кириш учун курашадиган жамоадан Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига айлантирди. 

"У ажойиб ишлади. Биз буни ҳужжатли фильмда кўрдик. У қандай қилиб футболчиларни олдинга юришга чорлашини ва у футболчиларни қай даражада тушуна олишига гувоҳ бўлдик. 

Клуб ҳақидаги тасаввур ўзгарди. Машғулотлар майдончаси атрофида яхши ўзгаришлар бор, каттароқ жойлар, яхши жиҳозлар, майдонлар, нимаики ўйласангиз ҳамма нарса бор.

Унинг ўз қарашлари бор эди ва у баъзи тўғри ишларни қилмаган футболчиларни сотганида клуб уни қўллаб-қувватлади. Артета уларни ўзгартирди. Ёш менежер учун буни бажариш осон бўлмайди. Бундай қарорларни қабул қилиш учун шахсият керак. 

Уларда (Зинченко ва Жезусда) клубга бўлган иштиёқ бор. Улар бугунги кунда сиздан устун бўлган клубдан келдилар. Топ-ўйинчилар билан алоқада бўлган мураббийга эга бўлиш, албатта, клуб учун катта плюс", – деди Сеск Фабрегас.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика