UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  3 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз" Янгиликлар

Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"

Миср термасига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида қатнашди.

- Футболчилар учун хурсандман. Бу ерга келганимдан буён улар қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда. Ўрганишга, ишларни яхшилашга интилишмоқда. Улар терманинг қанчалик кучли эканлигини исботлашни исташяпти. Бундай термаларга қарши ўйнаш осон эмас. Рақиб таркибида кўплаб топ футболчилар бор эди. Ўйин бошиданоқ катта эътибор билан ўйнашни бошладик. Биринчи ва иккинчи гол вақтида ҳам, тўпсиз ҳолатда ҳам яхши ўйнадик, барча ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Албатта, натижа биз учун муҳим. Энди шундай ишлашда давом этишимиз, ўйинни яхшилашимиз керак. Мен жамоанинг жисмоний ҳолатидан ҳавотирдаман. Машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак. Бундай натижалар бизга кўпроқ куч беради.

- Остон Ўруновнинг алмаштирилиши сабаби нимада эди? У Эронга қарши ўйнайдими?

- Билмадим. Биз ўйинни ҳозир тугатдик. Остон, албатта, чарчаган эди. У қўлидан келганини қилди. У жароҳатидан тикланганидан бери энди учинчи ўйинини ўтказди. Остоннинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак.

- Бу ерга қайтиш ҳақида қандай фикрдасиз?

- БААга келсам доимо хурсанд бўламан. Бу ерда мени яхши кутиб олишган, яхши шароитлари бор, майдонлари сифати яхши. Янги стадион ҳам зўр. Бу ерда бўлиш мен учун доимо ёқимли. 

- Ўзбекистон термаси сўнгги йилларда Эронга қарши кўплаб ўйинлар ўтказди. Олдиндаги учрашув олдингилари қанчалик фарқ қилади?

- Уларга қарши ўйинлар соврин учун бўлганмиди? Эрон билан кўплаб баҳслар бўлган. Ушбу термани жуда ҳам ҳурмат қиламиз. Осиёда улар энг кучли термалардан бири. Бу ўйинда биз уларга муаммолар яратишни истаймиз. 

- Космин Олариу билан бирга ишлагансиз. У БАА термаси билан жаҳон чемпионатига бора оладими?

- Космин Олариу топ-мураббий эканлигига аминман. У билан фаолиятимни бошлаш мен учун муҳим бўлган. Умид қиламанки у ҳам термасини жаҳон чемпионатига олиб чиқа олади. БАА термасининг ўйинларини кузатиб боряпман. Уни олдинда жуда қийин ўйин кутиб турибди. У вазифани бажара олади деб ўйлайман.

- Ғалаба муборак ва бардавом бўлсин. Бугунги ўйинда ҳимоя яхши ўйнади-ю, баъзида дарвозабон бизни қўрқувга солди. Дарвозабоннинг ўйинидан қониқдингизми? Муҳаммад Салоҳни ёпиш бўйича алоҳида кўрсатмалар бўлдими?

- Муҳаммад Салоҳни ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Бирдамлик билан бундай ўйинчиларни зарарсизлантириш мумкин. Абдувоҳид Неъматов тўпсиз ҳолатда яхши ишламоқда. Бундай термаларга қарши ўйинларда рақиблар албатта дарвозага зарба беришади. Биз ҳимояда қийналган вазиятларимиз кўп бўлди. Рақибларда ҳам яхши вазиятлар юзага келди, лекин жуда хавфли вазиятлар ярата олишмади. Бу мен учун жуда ҳам муҳим эди. 

- БАА терма жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз? БАА ва Ўзбекистон футболи ўртасидаги фарқ қандай?

- Умуман бошқача. Буни ҳозир таққослаб бўлмайди. Бу термада кўплаб хорижлик футболчилар бор, улар орқали термани кучайтириш имконияти бор. Шу сабабли ўзаро таққослаш ноўрин деб ўйлайман. Мен ишлаган пайтдаги ҳолат бошқача эди. Ҳар бир федерация ўз термаси кучайиши учун катта меҳнат қилади. Ўзбекистон термасини танлаганим сабаби, уларда кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Сўнгги йилларда маҳаллий футболчиларга эътибор жуда катта. Хитойда ҳам ишлаганман. Бу ишлар баъзи термалар учун мос тушмаслиги ҳам мумкин. Агарда жаҳон чемпионатига чиқсангиз, барча хурсанд бўлади. Агарда чиқа олмасангиз, барча ўз шикоятини ёзади. Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+2   
15 ноя 00:34:19
STENLESS..R
Хаммаси тренерга боглик зкан агар Катанец Косимов Копадзе булганида аник карши хужумда уйнар здик кискаси финалда Зронни ютсак Каннаварони имзоси билинади галаба б.н таб.н
+2   
15 ноя 00:18:05
Begzod mersisayd
Raxmat Fabio termamiz bundanam kuchayishiga ishonamiz
+2   
15 ноя 00:16:16
FCB&MYU
Bugungi o'yin uchun 5+
+2   
15 ноя 00:15:13
Isroiljon Qosimov
Рахмат,ДОН ФАБИО!!!
+1   
15 ноя 00:29:32
Акрамжон Халилов
Канавваро сенга раҳмат, ЖЧ да ҳам гуруҳдан йигитларимизни олиб чиқсанг биз учун катта натижа деб қабул қиламиз.
   
15 ноя 01:26:41
ЮВЕНТУС-10
Аббос кайтса термамиз янада кучаяди аммо машарипов утган йилги уйини булса термага тортмайди жалол Темур ишлаганда унинг жойи термага аник єди.
   
15 ноя 01:21:57
бек тв
Кападзени болалари шу ердамисила? Еки Адаларинга кушилиб индонезияга болеть кигани кетвордилами))))
   
15 ноя 01:12:14
Erkin Abdullaev
Gruzinmi armanmi vaqtida ketibdi
   
15 ноя 00:30:20
abdallah shahry
34 ийл кутмай , барвахрок шундай сифатли мурабийларни (Купер , Катанец, Канаваро) олиб келсак ала качон жахон чемпионатида булардикми. Лекин шунисигаям Аллохга шукур. хама сохаларда европаликлар билан ишласак , хеч каерга иш охтариб юришга мухтож колмайди.
   
15 ноя 00:27:46
Zohidjon Usarov
Тугри 60минутдан кейин Хусанодан бошка хамма чарчаб колди.
   
15 ноя 00:22:07
Nodirhon
Остон буйича яхши врач назорати керакда шу куп травма олади керак пайтларда
   
15 ноя 00:21:19
Amir
Аббосбек Файзуллаев каерда?
   
15 ноя 00:19:16
Zohid
Агар 2 чи таймда ҳам 1 чи таймдек ўйин ташкил қила олса ЖЧ да анча узоққа борамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика