Европадаги энг кучли захира футболчилари (ФОТО)

Aziz Tukhtamuradov
16 апр 2014, 18:40
Ушбу футболчилар ўз жамоаларида захира ўриндиғини "гуллатиш" билан бирга, майдонга тушганларидан сўнг хам ўзларини кўрсатишга муваффақ бўладилар.

Марио Гетце (ўртада). Пеп Гвардиола футболчини 7 маротаба заҳирадан майдонга туширган. Натижа эса 3 та гол + 3 та голли узатма.


«Лион» футболчиси Жимми Бриан хам 11 та учрашувда захирадан майдонга тушиб, 6 та голда иштирок этишга улгурган. (3+3).


Ибаи Гомес "Атлетик Билбао" сафида 12 марта захирадан майдонга тушиб 6 та голга муаллифлик қилган.


Ўзига хос исм эгаси Эрик-Максим Чупо-Мотинг 13 та ўйинда 5+1 кўрсаткични қайд этди.


«Реал» футболчиси Альваро Мората 17 та ўйинда захирадан тушиб 6 та гол уришга муваффақ бўлди.


Саломон Рондон 4 та ўйиндаёқ 4+1 натижасини қайд этди.


«Вест Бромвич» ҳужумчиси Виктор Аничебе 10 та ўйинда захирадан тушиб 3та гол ва 2 та голли узатма эгасига айланган. 


«Вест Бромвич»нинг яна бир захирани "гуллатадиган" футболчиси Тьеви Бифум 12 та ўйинда 5 та гол урган.


«Вильярреал»нинг франциялик ҳужумчиси Жереми Пербе 13 та ўйинда 3+2 кўрсаткичига эга.


Хесе Родригес эса 14 та ўйинда 5 та голда (2+3) иштирок этган.


«Хоффенхайм» ҳужумчиси Свен Шипплок хам 15 та ўйинда 2+3 натижасини қайд этган. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›