Европа Лигасига йўл олган жамоаларнинг номи маълум

2 окт 2020, 03:31
Саралаш босқичи якунлангач ЕЛ навбатдаги мавсумининг гуруҳ босқич иштирокчилари аниқланди.

Қуйидаги жамоалар плей-оффдан ўтиб, гуруҳ босқичи йўлланмасига эга чиқди: ЧФР, "Црвена Звезда", "Динамо" (Загреб), "Гранада", ПСВ, "Слован", "Лех", "Хапоэль", "Лудогорец", "Риека», "Қорабоғ", "Селтик", "Стандард", ЦСКА (София), "Дандолк", "Янг Бойз", "Рейнжерс", ЛАСК, "Тоттенхэм", "Милан" ва АЕК.

Маълумот учун, 12 гуруҳга бўлинган босқичда жами 48 жамоа иштирок этади. Қуръа ташлаш маросими бугун (2 октябрь) ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›