Европа лигаси. Петр Чех профессионал футболчи сифатида сўнгги ўйинини ўтказади

29 май 2019, 20:40
"Арсенал" дарвозабони Петр Чех бугун ўзининг футболчилик фаолиятидаги охирги ўйинини ўтказади.

Эътиборлиси, чехиялик посбоннинг сўнгги баҳси 11 йил фаолият юритган "Челси"га қарши бўлади. 37 ёшли Чех ушбу ўйинда ўзининг футболчи сифатидаги сўнгги орзуси - Европа лигаси ғолиби бўлиш, амалга ошишини хоҳламоқда.

Қайд этиш керак, Петр Чех шу кунга қадар 850 баҳсда қатнашган ("Челси"да 494, "Арсенал"да 138та ўйин ). У "Арсенал" жамоасини 2015 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›