Европа лигаси. “Милан” АЕК дарвозасига йўл топа олмади

20 окт 2017, 02:40
Европа лигаси “D” гуруҳиди иштирок этаётган “Милан” ўз майдонида Грециянинг АЕК жамоаси билан куч синашиб, 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига тўп кирита олмади.

Шу тариқа италияликлар илк бор гуруҳ ўйинларида очко йўқотишларига қарамай, пешқадамликни ўзларида сақлаб қолишди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Венанинг “Аустрия” клуби ўз уйида “Риека”га имкониятни бой бериб қўйди.

 Европа лигаси. D гуруҳи. 3- тур.

Милан -АЕК  0:0

Аустрия – Риека 1:3

Голлар: 0:1 – Гавранович – 21, 0:2 – Гавранович – 31, 1:2 – Фризенбихлер – 90, 1:3 – Квржич – 90+2


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia