UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  0 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  12 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15

Европа лигаси финалидан олдин. Сиз билмаган қизиқарли фактлар Янгиликлар

Европа лигаси финалидан олдин. Сиз билмаган қизиқарли фактлар

Бугун тунда Швециянинг Стокгольм шаҳридаги "Френдс Арена" ўйингоҳида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ёш футболчилардан иборат бўлган "Аякс" 22 йилдан сўнг еврокубок финалида ғолиб чиқа оладими? Ёки "Манчестер Юнайтед" ниҳоят клуб коллекциясида йўқ бўлган совринга эга чиқадими? Бу саволларга жавобни бугунги Европа лигаси финали жавоб беради.

Олдинги тўқнашувлар

• Ушбу клублар УЕФА байроғи остидаги бешинчи тўқнашув бўлади. Олдинги тўртта ўйинда икки жамоа икки мартадан ғалабага эришган.

• 1976/77 йилги мавсумда УЕФА кубоги илк босқичида Амстердамда "Аякс" Рууд Кролнинг голи эвазига МЮни мағлуб этганди. Жавоб баҳсида "Олд Траффорд"да Лу Макари ва Сэмми Макилройнинг голлари мезбонларга ғалаба келтирди.

• 2011/12 йилги мавсумда Европа лигаси 1/16 финалида ҳам бу жамоалар тўқнаш келишади. Голландияда ўтган баҳсда Эшли Янг ва Хавьер Эрнандеснинг голлари Алекс Фергюсон жамоасига ғалаба келтирган - 2:0. Чичарито жавоб баҳсида ҳам гол урганди, аммо Арас Озбилиз ва Тоби Алдервейрелд меҳонлар сафида тўп киритишган. Голландия клуби ғалаба қозонган (2:1) аммо кейинги босқичга "Юнайтед" чиққан.

• "Қизил иблислар" сафида ўйнаётган Янг, Фил Жонс, Крис Смоллинг ва Давид де Хеа 2011/12 йилги мавсумдаги ўйинда иштирок этган. Поль Погба "Ювентус"га қайтишдан олдин МЮ сафида ўша баҳсда захирада ўтирганди. 



Форма
• "Аякс" финалга қадар МЮдан битта кўп гол урди - 24:23. Аммо деярли икки баравар кўп гол ўтказиб юборди – 15. МЮ эса 8та.

• "Аякс" Европа лигасида зарба бериш борасида етакчи: 225та ва 95та аниқ зарба. МЮда эса бундай натижа: 208 ва 76.

• "Юнайтед" бу мавсумда Европа лигасида 7582та пас берди, 6702таси аниқ эди. "Аякс"нинг 6033та пасидан 5142таси аниқ бўлди.



Жамоалар ўртасидаги алоқалар
• "Аякс" ҳужумчиси Бертран Траоре "Челси"дан ижарага олинган. Буркина-Фасо терма жамоаси ҳужумчиси "Челси" сафида Жозе Моуриньо қўл остида дебют қилганди.

• "Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳат туфайли финалда ўйнамайди. У ўз вақтида "Аякс"да ўйнаган. Амстердам клуби сафида ҳужумчи 2001-2004 йилларда ўйнаган ва икки мартадан Голландия кубоги ва Голландия чемпиони бўлган.

• МЮ ҳимоячиси Дейли Блинд ўзи ва отаси ўйнаган клубга қарши майдонга тушиши мумкин. Блинд "Аякс" сафида 2008-2014 йилларда жами 4 марта чемпион бўлган  

• Блинд ва "Аякс" вакили Дави Классен бирга "Френдс Арена"да 2016 йил 6 сентябрь санасида Голландия терма жамоаси сафида Швецияга қарши ўйнаган - 1:1.

• "Юнайтед" сафида 2008 йилги ЕЧЛ финалида ғолиб бўлган Эдвин ван дер Сар "Аякс"га қайтиб бош директор сифатида ишламоқда.

• МЮ посбони Серхио Ромеро 2007-2011 йилларда Голландиянинг "Алкмаар" клуби сафида ўйнаган ва 2008/09 йилда чемпион бўлган. 2010/11 йилда ҳозирда "Аякс"да ўйнаётган ҳимоячи Ник Виргевер бирга ўйнаганди.



• Ҳимоячи Тимоти Фосу-Менса Амстердамда "Аякс" ёшлар жамоаларида ўйнаган. 2014 йилда эса "Манчестер Юнайтед" сафига ўтганди.

• "Аякс" дарвозабони Андре Онана бу мавсумда Европа лигасида энг кўп, 1200 дақиқа ўйнади. Ундан кейинги ўринларда Амин Юнес (1197) ва Погба (1173) боришмоқда. Финалда иштирок этувчилар орасида фақат Юнес ва Погба ўз жамоалари сафидаги барча 14тадан ўйинда майдонга тушишди.

• Погба бу мавсумда Европа лигасида энг кўп пас бериш (953) ва аниқ пас бериш бўйича (840) етакчи.

• МЮ ярим ҳимоячиси Майкл Каррик Европа лигаси финалида ўйнаган ва чемпион бўлган энг фахрий футболчига айланиши мумкин (35 ёш 300 кун). Ҳозирча бу борада рекордчи Фрэнк Лэмпард (34 ёш 329 кун) ҳисобланади. У 2013 йил “Челси” сафида Европа лигасида ғолиб чиққанди.

• 17 ёшли Маттейс де Лихт Европа лигаси финалида ўйнаган ва чемпион бўлган энг ёш футболчига айланиши мумкин. Ҳозирча бу борада рекордчи Эдуардо Сальвио ҳисобланади. У "Атлетико" сафида 2010 йил 19 ёш 303 кунлигида чемпион бўлганди.



Швед майдонидаги ўйинлар
• "Аякс" еврокубокларда Швецияда икки марта ўйнаган: 1 ғалаба ва 1 мағлубият. 1987 йил Кубок Эгалари кубогида амстердамликлар "Мальме"га мағлуб бўлишган, 1991 йилда эса УЕФА кубоги финалида 1:0 “Эребру”ни мағлуб этганди.

• "Юнайтед" УЕФА байроғи остида илк бор Стокгольмда ўйнайди.

• Швецияда МЮ фақат “Гетеборг" билан тўқнаш келган. 1994/95 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида манкунианликлар 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

• Бунга қадар Стокгольм бир марта еврокубок финалини қабул қилган. 1998 йилги Кубок Эгалари кубогида "Челси" 1:0 ҳисобида "Штутгарт"дан устун келган.

• Бу "Аякс" учун еврокубок финалидаги 15-ўйин бўлади (10 ғалаба ва 4 мағлубият). Сўнгги бор клуб 1996 йил ЕЧЛ финалида "Ювентус"га ютқазиб қўйганди.

• МЮ эса бугун 12-марта еврокубок финалида ўйнайди (6 ғалаба ва 5 мағлубият). "Юнайтед" охирги учта еврокубок финалида ютқазган: 2008 йил УЕФА Суперкубогида "Зенит"га имконият бой берилган (1:2), 2009 ва 2011 йилларда ЕЧЛ финалида "Барселона"га ютқазган (0:2) ва (1:3). Сўнгги бор манкунианликлар 2008 йил ғолиб бўлишган. Ўшанда ЕЧЛ финалида "Челси" доғда қолдирилган.

• Стокгольмдаги ғалаба "Манчестер Юнайтед"ни Европанинг учта энг асосий кубогини (ЕЧЛ, Европа лигаси, Кубок эгалари кубоги) қўлга киритган бешинчи клубга айлантиради. Бунга қадар "Аякс", "Бавария", "Челси" ва "Ювентус" клублари учала кубокни қўлга киритишган.



• "Аякс" ғалаба қозонса ажойиб рекорд қайд этади. 1971, 1972 ва 1973 йилларда амстердамликлар Европа Чемпионлар кубогида ғолиб чиқишган, 1995 йилда эса ўша мусобақанинг янги варианти Европа Чемпионлар лигасида зафар қучилган. 1992 йилда клуб УЕФА Кубогини қўлга киритган. "Порту" УЕФА Кубоги (2003)/ Европа лигаси (2011) ва Чемпионлар кубоги (1987)/ЕЧЛ (2004) мусобақаларида ғолиб чиққан дунёдаги ягона клуб. Бироқ "аждарлар" ҳеч қачон Кубок эгалари кубогини қўлга киритишмаган.

• МЮ ва "Аякс" Европа лигаси финалида илк бор майдонга тушишади. "Френдс Арена"даги ғолиб жамоа ушбу совринни қўлга киритган бешинчи клубга айланади. Европа лигасини бунга қадар тўрт клуб қўлга киритган холос: "Севилья" (уч марта), "Атлетико" (икки марта), "Порту" ва "Челси" (бир мартадан).

• МЮ Европа лигаси деб номланганидан сўнг ушбу мусобақа финалида чиққан тўртинчи инглиз клуби. Бунгача "Фулхэм", "Челси" ва "Ливерпуль" ушбу мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушган.

• "Аякс" – Европа лигаси финалига чиққан биринчи Голландия клуби. Голландия мамлакати финалга чиққан бешинчи мамлакат бўлди.


УЕФА расмий сайти маълумотларидан фойдаланилди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика