Европа Лигаси финали ҳамда Суперкубоги учун баҳс кейинги мавсум қайси стадионларда ўтказилиши эълон қилинди
25 сен 2019 01:00
Янгиликлар
Европа Лигаси финали ҳамда Суперкубоги учун баҳс кейинги мавсум қайси стадионларда ўтказилиши эълон қилинди
Бироз олдин, ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсум финали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Газпром Арена» стадионида бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилгандик.
УЕФАнинг ижроия қўмитасининг йиғилишида Европа Лигаси финали ва Суперкубоги учун баҳс кейинги мавсум қайси стадионларда ўтказилиши ҳам эълон қилинди
Унга кўра, 2020/21 йилги Европа Лигасининг ҳал қилувчи учрашуви Севильядаги 48 мингга яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган «Рамон Санчес Писхуан» стадионида ўтказилади.

Европа Суперкубоги-2021 эса Шимолий Ирландия пойтахти Белфаст шаҳридаги «Виндзор Парк» аренасида бўлиб ўтади. Стадион сиғими эса 22.000 мухлисни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар