Европа Лигаси. 1/8 финалнинг 15 та иштирокчиси маълум бўлди

28 фев 2020, 07:40
Европа Лигаси 1/16 финали доирасида битта ўйиндан ташқари барча беллашув якунига етди.

«Айнтрахт» ва «РБ Зальцбург» жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашув бугун 22:00 да бўлиб ўтади. Шу тариқа қуйидаги жамоалар

1/8 финалга чиқди: «Манчестер Юнайтед», «Интер», «Рома», «Вольфсбург», «Севилья», «Байер», «Вулверхэмптон», «Шахтер», «Истанбул», «Копенгаген», «Базель», «Хетафе», ЛАСК, «Рейнжерс» ва «Олимпиакос».

1/8 финалга бугун қуръа ташланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›