

Улар қаторида "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Бавария" ва "Челси" клублари бор.
28 ёшли футболчининг трансфери 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фернандес "армиячилар" сафига 2012 йилда бориб қўшилган. Ундан олдин эса 3 йил мобайнида Бразилиянинг "Гремио" шарафини ҳимоя қилган. Марио жорий мавсум Россия Премьер-Лигасининг 26 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та самарали узатма амалга оширди.


