UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Бетис" 2:0 (матнли трансляция)  27 01:50Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лилль"ни мағлуб этди  0 01:46Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  3 01:42А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Шомуродов 82-дақиқада ўйинга қўшилди  21 01:25"Ман Сити" ўйинчисини "Бенфика"га ижарага берди  0 00:11Тен Хаг "Ливерпуль" (0:3)дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 23:19Бир-икки, бир-икки...  7 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  13 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  3 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  66 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1

Еврофутбол. Иккала учрашув ҳам якунланди! МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Еврофутбол. Иккала учрашув ҳам якунланди! МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

"Наполи" - "Ювентус" ҳамда "Барселона" - "Атлетико" учрашувларини ушбу саҳифа орқали онлайн тарзда кузатиб боринг.


                                     МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                ЯНГИЛАШ



- Биз бугунги ўйинлардан олиб борган трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва самолат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- "Барселона" - "Атлетико" беллашуви ҳам ўз ниҳоясига етди! "Барселона" ўз майдонида ғалабага эришди!


- Бу ўйинда ҳам барча масала деярли ҳал этилди.


87 - ГОООООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Месси ва Ракитичнинг ўзаро уюштирган комбинациясидан сўнг Месси дарвозани ишғол этди, 3:1!


- Рауль Гарсия Неймарни бир туртиб йиқитиб юборди. Футболчилар тортишишмоқда.


- "Барселона" - "Атлетико" учрашувининг 84-дақиқаси бошланди. Тўп майдон эгаларида. Неймардан пас, Месси!!! Зарба! Мойя ўз ўрнида!


- Испанияга йўл оламиз...


- ЎЙИН ТУГАДИ! "Ювентус" меҳмондан муҳим ғалаба билан қайтадиган бўлди!


90 - ГООООООООООООООООООООООЛ!!! АРТУРО ВИДАЛЬ!!!!! Қарши ҳужумда "Ювентус" мезбонларни жазолади. Артуро Видаль жарима майдончаси олдидан ўзининг аниқ зарбаси билан ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 1:3!


- ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!! ИГУАИН!!!!!!!!!!  Аргентиналик ҳужумчи Бонуччини ортда қолдирди ва қулай вазиятга чиқиб борди. Аммо Буффонни доғда қолдиришда унга аниқлик етишмади. 


- "Наполи" - "Ювентус" баҳсига ҳакам томонидан 6 дақиқа қўшиб берилди.


- "Наполи"нинг уринишлари самара бермаяпти. Учрашувининг сўнгиг дақиқаси бошланди.


- Гарганонинг ўрнига Запата майдонга ташланди. Бенитез бор эътиборини олдинга чизиққа қаратмоқда.


- "Наполи" - "Ювентус" учрашувига қайтамиз. Бу ерда ўйиннинг 83-дақиқаси ўтиб бормоқда. "Наполи" ҳужумга интилмоқда. Вақт оз қолмоқда...


- Габи ўрнига Торрес майдонга тушди.


- Фернандо Торрес майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда...


- Неймар бугун анча фаол. "Атлетико" футболчилари кўп вазиятда Неймарни қўполлик билан тўхтатиб қолишмоқда.



Хименез Неймарни оёғига яхшигина зарба берган вазият


-
Испанияда бир муддат тўхтаб турамиз. Бу ердаги ўйин ҳолати қандай кечаётганига бироз назар солайликчи. "Атлетико" битта тўп фарқини йўққа чиқаришга эришди. Кураш ҳали давом этмоқда...


- Яна "қовун" тушди. Каталониядаги ўйинда пенальти белгиланган экан. Марио Манжукич 11-метрлик нуқтадан унумли фойдалангинини кўриб қолдим.


57 - ГООООООООООООООООООООООООЛ! МАНЖУКИЧ!


- Аллегри Поль Погбани майдондан олди. Унинг ўрнига Штефан Лихштайнер туширилди


- Айтдимку! У ерга ўтсак бу ерда гол бўлиб ўтирибди!  Пирлонинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Касерес ҳам деярли Бритосни голига ўхшатиб дарвозага "тиқиб" қўйди, 1:2!


69 - ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! КАСЕРЕС!


- Йўқ, қайтамиз Неаполга....


-
Испагияга "бирров"га ўтамиз.


- Италиядаги ўйинда интрига янада ошадиган бўлди. "Наполи" энди ғалаба тўпини киритиш мақсадида олдинга боради. "Ювентус" ҳам дурангга рози эмаслиги аниқ. Кураш давом этади.


- "Наполи" - "Ювентус" ўртасидаги баҳсда мувозанат тикланди. Бурчак тўпидан сўнг Бритос тўпни Буффон қўриқлаётган дарвозага аниқ жойлаб қўйди, 1:1!


64 - ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БРИТОС!


- "Атлетико" амалга оширган бурчак тўпи дарвоза томон берилган зарба билан якунланди. Ноаниқ.


- "Атлетико" "Барселона" дарвозасини ишғол этиш учун имкониятга эга бўлди. Жарима зарбаси. Жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпни рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.


- "Наполи" таркибида илк зўгариш руй берди. Марек Гамшик ўз ўрнини Мертенсга бўшатди.


- Каталонияда ҳам иккинчи бўлим бошланди!


- Бритос тўпни боши билан де Гузман тарафга узатди. "Наполи" футболчи тўпга зарба беришга кечикди, ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазият бўлганди.


- Иккита ўйинни бир вақтда онлайн қилиш бироз муаммо келтириб чиқарар экан. Телевизорни у каналга олган пайтда бу ерда ҳужум бўлади, аксинча бўлса у ерда ҳужум бўлади.



- "Ювентус" бурчак тўпи тепди. Кьеллини тўпни боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлиб жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва бошини ёриб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


- "Ювентус" ўзининг иккични голини киритишга яқин келганди. Касереснинг ўнг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпига Погба зарба бера олмади. Ҳужум хавфли чиқди.


- "Наполи" навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Қария Жижи тўпни ўз жарима майдончаси ичидан узоқлаштирди.


-
"Наполи" фаол бошлади. Гамшик - Кальехон тандеми остида ташкил этилган ҳужум бурчак тўпи ишлаш билан тугади. Стандарт вазияти эса мезбонларга самара келтирмади.


- "Наполи" - "Ювентус" учрашувининг иккинчи бўлими бошланди!



Жамоаларнинг ўйин олдидан биргаликда тушган сурати


- "Барселона" - "Атлетико" 2:0. Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


- Арда Туран "Атлетико"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини бошлаганди. Аммо бу ҳужумни "Барселона" ҳимоячилари осонлик билан бартараф этишни уддасидан чиқишди.


- "Барселона" Луис Энрике қўли остидаги ўзининг энг яхши ўйинини ўтказмоқда десак муболаға бўлмаса керак.

- Шуни қўшимча қилиш керакки, гол бўлган вазиятда Месси тўпни қўли билан ўйнаган экан. Ҳакам буни пайқамай қолди.




35 - ГОООООООООООООООООООООООООЛ! СУАРЕС!
Мессининг бошлаган ҳужумини Луис Суарес ўзининг аниқ зарбаси билан самарали якунлади, 2:0!


- Уҳҳҳҳ! Манжукич ва Бускетс ўзаро келишолмай қолишди. Марио Манжукич Бускетсни ураманга тушиб кетди, Бускетсни эса жамоадошлари қайтариб қолишди. Ҳар иккала футболчи ҳам ноҳақ экан аслида. Ҳакам Манжукични огоҳлантирди. Бускетсга сариқ карточка берганини пайқамай қолдим. Ҳозир бунга ҳам аниқлик киритамиз.


- Италиядаги учрашувнинг биринчи бўлими тугади. Танаффус! Ҳозирча Аллегри шогирдлари ҳисобда олдинда боришмоқда.


- Ҳозирча "пульт"ни фақат Испаниядаги ўйинга қаратиб турибман. Месси бугун ўзининг бу мавсумдаги  энг яхши ўйинларини бирин ўтказмоқда. "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми хавфли тус олди! Месси яна дарвоза томон "юриш" қилди. Бу сафар Мойя жамоаси жонига оро кирди.


"Ювентус"ни ҳисобда олиб чиққан футболчи - Погба!


Неймар ўз голини нишонламоқда


- Луис Суарес!!! "Барселона"нинг навбатдаги хавфли ҳужуми! Суарез Годиндан жда чиройли тарзда ўтиб кетди ва тўпни Неймарга ошириб берди. Бразилиялик футбол учрашувда "дубль" қайд этишга жуда яқин келганди. Бироқ тўп дарвоза тўрига аниқ бормади.


- "Барселрна" голдан кейин яна хавфли вазият яратганди, бироқ сўнгги паллада Мойя ўзини кўрсатди ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Учрашув Луис Энрике жамоаси устунлиги остида кечмоқда.


29 - ГООООООООООООООООООООЛ! ПОГБА! "Ювентус" ҳам ҳисобни очди. Тўғриси бу голни кўра олмай қолдим. Гол муаллифи - Погба! Олдинма кетин "Барса" ва "Юве" жамоалари гол киритишди.



12 - ГООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР! "Барселона" ҳисобни очди. Ташкил этилган ҳужумни аввалига Месси, кейин Суарес самарали якунламоқчи бўлди. Бироқ тўп дарвозага кирмади, қайтган тўпни эса Неймар дарвозага жойлади, 1:0!


- "Барселона"нинг хавфли ҳужуми! Неймар ва Месси комбинациясини Лео самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ Мессининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.


- Каталонияда ҳозирча сокинлик. Тўп ҳар доимгидек "Барселона" футболчиларида.


- "Барселона" - "Атлетико" учрашуви бошланди!



- Ҳозирча жамоалар дарвозалар олдида айтарли хавфли вазиятларни содир этишгани йўқ. Навбатма-навбат ҳужумларни ташкил этишмоқда. Лекин ўйланган режа иш бермаяпти.


- Ўйинниг 7-дақиқасида мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Бироқ бу стандарт вазияти уларга наф келтирмади. Буффон тўпни ўйинга киритиб беради.


- "Наполи" учрашувни ҳужумкор руҳда бошлади. Бироқ "Ювентус" ҳимоячилари ўз жойларида ишончли ҳаракат қилишди.


-  "Наполи" - "Ювентус". Ўйин бошланди!


- "Наполи" ва "Ювентус" футболчилари майдонга тушиб келишмоқда...


"Наполи" - "Ювентус" ўртасидаги учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Ушбу қарама-қаршиликда ким ғолиб бўларкин?


- "Сан Паоло" стадони ларзага келмоқда. Стадион суҳандони "Наполи" мухлисларини "жонлантириб", жамоанинг асосий таркиб футболчиларини биргаликда ўқиб бермоқда. Муҳит шунчаки фантастик!


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Тунни футбол билан ўтказишга тайёрмисизлар? Унда сизларга бир янгилик. Бугун Испания ва Италия чемпионатларида деярли бир вақтнинг ўзида иккита марказий ўйин бошланади. Италияда "Наполи" "Ювентус"ни қабул қилаётган бўлса, Испанияда Луис Энрике бошчилигидаги "Барселона" "Атлетико"ни меҳмон қилади. Учрашувлар кетма-кет бошланаши сабабли,  ушбу саҳифа орқали ҳар иккала ўйинни параллел тарзда ёритиб борамиз. Учрашувлардаги энг эътиборга молик вазиятлар ва қизиқарли воқеаларни имкон қадар Сизларга етказишга ҳаракат қиламиз. Бугунги матнли онлайн трансляциямиз аввалгисига ўхшамаган, ўзгача услубда олиб борилади. Қисқа метражли онлайн трансляцияни Шаҳбоз Беғамов амалга оширади. 


Италия чемпионати, 18-тур.

Наполи – Ювентус 1:3 (0:1, 1:2)

«Сан-Паоло»

Голлар
: 0:1 – 29 Погба, 1:1 – 64 Бритос, 1:2 – 69 Касерес, 1:3 – 90 Видаль.

Наполи – Кабрал, Кулибали, Альбиоль, Бритос, Маджо, Лопес Сильва, Гаргано (Сапата, 83), Гамшик (Мертенс, 60), де Гузман, Кальехон (Габбьядини, 73), Игуаин.

Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Касерес (Огбонна, 80), Эвра, Видаль, Погба (Лихтштайнер, 70), Пирло, Маркизио, Льоренте (Мората, 75), Тевес.

Огоҳлантиришлар: Тевес (39), Касерес (61), Бритос (68), де Гузман (85), Альбиоль (90), Сапата (90).



Испания чемпионати, 18-тур.

Барселона – Атлетико 3:1

«Камп Ноу»

Голлар
: 1:0 – 12 Неймар, 2:0 – 35 Суарес, 2:1 – 57, пенальти Манджукич, 3:1 – 87 Месси.

Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Рафинья, 89), Неймар, Суарес, Месси.

Атлетико
– Мойя, Хуанфран, Хименес, Годин, Гамес (Сикейра, 83), Габи (Торрес, 68), Тиагу, Коке, Туран, Гризманн (Гарсия, 74), Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Гамес (21), Манджукич (33), Хуанфран (49), Суарес (59), Тиагу (65), Гризманн (69), Маскерано (74), Месси (80), Годин (83).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика