UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  3 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  10 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13

Евро-2024. Грузия Португалияни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқди! Янгиликлар

Евро-2024. Грузия Португалияни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқди!

Португалия ва Грузия ўртасидаги 3-тур ўйинида Грузия ажойиб ғалабани қўлга киритди.

Грузия термаси Португалия устидан ғалаба қозонди ва гуруҳда учинчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди.

Грузия – Португалия 2:0
26 июнь, 23.59, "Фелтинс-Арена"

Гол:  1:0 – 2 Кварацхелия, 2:0 – 57, пенальти Микаутадзе.

Грузия – Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Кверквелия, 76), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили, Кочорашвили, Чакветадзе (Меквабишвили, 81), Кварацхелия (Давиташвили, 82), Микаутадзе.

Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Инасиу, Антониу Силва (Семеду, 66), Данилу Перейра, Пальинья (Рубен Невеш, 46), Жоау Невеш (Матеуш Нунеш, 75), Жоау Феликс, Франсишку Консейсау, Роналду (Гонсалу Рамуш, 66), Нету (Диогу Жота, 75).

Огоҳлантиришлар: Роналду (28), Нету (44), Рубен Невеш (53), Меквабишвили (85).

Грузия

Хвича Кварацхелия - 2', Жорж Микаутадзе - 57'

Чемпионат Европы. Группа F . 3-тур

27/06/2024, 01:00

0
:
2
Тугади

Португалия

Стадион: VELTINS-Arena, 49616 томошабин

Бош ҳакам: Sandro Schaerer

45'
90'
2'  Хвича Кварацхелия
2'  Жорж Микаутадзе
57'  Жорж Микаутадзе
63'  Лука Лочошвили (Георгий Цитаишвили)
76'  Giorgi Gvelesiani (Соломон Кверквелия)
81'  Георгий Чакветадзе (Анзор Меквабишвили)
81'  Хвича Кварацхелия (Зурико Давиташвили)
85'  Анзор Меквабишвили
28'  Криштиану Роналду
44'  Педру Нету
46'  Жуан Палинья (Рубен Невеш)
53'  Рубен Невеш
66'  Криштиану Роналду (Гонсалу Рамуш)
66'  Антониу Силва (Нелсон Семеду)
75'  Педру Нету (Диогу Жота)
75'  Жуан Невеш (Матеус Луис)

95-дақиқа. Ўйин якунланди. Грузия ғалаба қозонди ва ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига чиқди!

94-дақиқа. Мамардашвили!!! Гиоргидан яна бир супер сейв! 

93-дақиқа. Қандай имконият? Португалия ўта хавфли ҳужум уюштирди. Зарба аралаш узатмага ҳеч ким тегина олмади! Португалия ўйинни голсиз тарк этмоқчи эмас.

91-дақиқа. Зарбаа! Нелсен Семеду яқин масофадан зарба берди. Мамардашвили ажойиб сейв!

90-дақиқа. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Анзор Меквабишвили сариқ карточка олди.

81-дақиқа. Грузинлан қўшалоқ ўзгариш қилишмоқда. Меквабишвили ва Давиташвили ўйинга қўшилди. Кварацхелия ва Чакветадзе ўйиндан олинди.

76-дақиқа. Грузияда ўзгариш. Квирквелия ўрнига Гвелашини ўйинга қўшилди.

75-дақиқа. Матеуш Нуньеш ҳам жангга ташланди, Невешга берилган вақт тугади.

66-дақиқа. Ўзгариш. Диогу Жота ўйинга қўшилади, у Нетони алмаштиради.

Роналду захирага олинганидан норози:

66-дақиқа. Ўзгариш. Криштиану Роналду захирага олинмоқда. Унинг ўрнига Гонсалу Рамуш майдонга тушди. Бундан ташқари Силва ўрнига Семедо ҳам ўйинга қўшилди.

63-дақиқа. Ўзгариш. Лочошвили жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Тситаишвили ўйинга қўшилди.

57-дақиқа. ГООООООООЛ! Микаутадзе пенальтини аниқ амалга оширди! Грузия ишончли ҳисобда олдинга чиқди! 2:0

56-дақиқа. Португалия дарвозаси томон пенальти белгиланмоқда! Португаллар ҳимоячиси жарима майдонига ёриб кираётган футболчининг оёғига тепди.

53-дақиқа. Яқиндагина майдонга тушган Рубен Невеш огоҳлантирилди.

46-дақиқа. Ўзгариш. Палинья ўрнига Рубун Невеш майдонга тушди

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Кутилмаганда Грузия биринчи бўлимдан кейин ҳисобда олдинда бормоқда.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Педру Нету симуляция учун карточка ишлаб олди. 

43-дақиқа. Гиорги Чакветадзе ўйин қоидасини бузди. Антониу Сильва жабрланувчи ролида. 

39-дақиқа. Палинья Микаутадзега нисбатан кескин ўйнади - фол.

35-дақиқа. Гиорги Чакветадзе фаоллик кўрсатиб, тўпни жамоасига олиб берди.

33-дақиқа. Хвича Кварацхелияда имконият юзага келди. У зарба бериш учун имконият топди, лекин киперни доғда қолдира олмади. 

32-дақиқа. Жоау Пальинья тўп учун курашда Хвичага нисбатан қоидани бузди.  

28-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам билан тортишгани учун Криштиануга карточка кўрсатилди.

26-дақиқа. Отар Китеишвили ёрдам кераклигини кўрсатиб, майдонга қулади.   

24-дақиқа. Жоау Невеш зарба берди, аммо Георгий Кочорашвили тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

21-дақиқа. Жоау Феликс жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди ва уни Антониу Силвага йўллади, ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади. 

17-дақиқа. Криштиану Роналду жаримадан яхши зарба йўллади. Мамардашвили ҳам ишончли ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

15-дақиқа. Диогу Кошта олдинроққа чиқиб, тўпни эгаллаб олди. 

12-дақиқа. Отар Какабадзе тўп учун курашда Феликсга нисбатан фол ишлатди деб топилди.

10-дақиқа. Педру Нету "подкат"да тўпни олиб қўйди. 

7-дақиқа. Грузия термаси сардори Гурам Кашия тўпни олиб қўйди. 

6-дақиқа. Португалия вазият яратишга уринмоқда. 

2-дақиқа. Микаутадзедан тўпни қабул қилган Хвича Кварацхелия ажойиб зарбаси билан ҳисобни очмоқда!

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 

Мамлакатлар мадҳиялари янграмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 


-

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика