Евро-2020. Яна 4 та терма жамоа муддатидан аввал финал босқичига йўл олди

15 ноя 2019, 09:17
14 ноябрь кунги баҳслардан сўнг 4 та терма жамоанинг Евро-2020 га бориши аниқ бўлди.

Унга кўра, Франция, Англия, Чехия ва Туркия термалари муддатидан аввал Евро-2020 йўлланмасини ҳал этди.

Шу тариқа йўлланма соҳиблари сони 10 тага етди. Аввалроқ Бельгия, Россия, Италия, Польша, Испания ҳамда Украина термалари ҳам Евро-2020 масаласини ҳал этганди.

Маълумот учун, Евро-2020 мусобақасида 24 та терма жамоа қанташади. Финал босқичига қуръа ташлаш маросими 30 ноябрда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia