UZ

Сўнгги янгиликлар

Евро-2020. Саутгейт омадли стартдан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Евро-2020. Саутгейт омадли стартдан сўнг нималар деди?

Англия ТЖ устози Гарет Сайтгейт Хорватия устидан қозонилган ғалаба (1:0)дан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

“Мухлисларимиз, ватанимизга чинакам ажойиб кечани тақдим этганимиз зўр бўлди.

Футболчилар муҳим учрашувда жуда яхши меҳнат қилишди. Жуда иссиқ бўлганига қарамай, бошиданоқ улар яхши ўйнашди ва ташаббусни ўз қўлларига олишди.

Жазирама туфайли тезлик тушган паллалар бўлди, аммо ўйинни асосан биз назорат қилдик ва хорватларга вазиятларни яратиш учун имкон бермадик. Хавфли ўйнадик.

Энг муҳими рақиб ярим ҳимоясига босим ўтказиш эди ва бунга эришдик. Бу уларнинг креативлигини чеклади ва ҳимоячилар тўп узатилган паллаларда муваффақиятли ҳаракат қилишди.

Майдонда бўлганларнинг барчаси зўр ўйнади ва бу жамоавий ўйин туфайли амалга ошди”, дейди мутахассис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика