Евро-2016 ва Америка кубоги бир вақтда бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
30 сен 2014, 07:51
ФИФА 2016 йилги халқаро тақвимга Америка кубогини киритди.
Ушбу мусобақанинг 16 куни Евро-2016 билан бир вақтга тўғри келиб қолмоқда, деб хабар бермоқда Inside World Football нашри.

Америка кубоги 3-26 июнь кунлари АҚШда бўлиб ўтади, Евро-2016 эса 10 июндан 10 июлгача Франция майдонларида ташкил этилади.

Евро-2016 илк бор 24та терма жамоа иштирокида бўлиб ўтади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru