UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

ЕВРО-2016. Уэльс - Шимолий Ирландия учрашувига превью Янгиликлар

ЕВРО-2016. Уэльс - Шимолий Ирландия учрашувига превью

ЕВРО-2016 нимчорак финалида Буюк Британиянинг икки жамоаси тўқнаш келади.

ФИФА рейтингида 25-ўринда бораётган Шимолий Ирландия 26-ўриндаги Уэльс билан ўйнайди.

Бу икки жамоа ўзаро 95та ўйин ўтказган. Шулардан 44тасида Уэльс ғолиб бўлган, 27тасида Шимолий Ирландиянинг қўли баланд келган.

Уэльс охирги 8 учрашувда бу рақибга ютқазмаган. Сўнгги бор шимолликлар 1980 йилда Уэльсни мағлуб этган. Жамоалар шу йилнинг март ойида Кардиффда ўртоқлик учрашуви ўтказиб дуранг ўйнашган - 1:1.



Гарет Бэйл жамоадошлари гуруҳда Англияни ортда қолдириб биринчи бўлди. Шимолий Ирландия учинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқди. Иккала жамоа ҳам ўз тарихида илк бор Европа чемпионати финал босқичида ўйнамоқда. Бу тўқнашувда ким ғолиб бўлса Венгрия - Бельгия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Ўйинни англиялик Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Бу ҳакам Евро-2016 доирасидаги иккита ўйинда фаолият олиб борди. Германия - Украина, Венгрия - Португалия учрашувларида жами 5 марта футболчиларни огоҳлантирди.

Уэльс - Шимолий Ирландия ўйини бўлиб ўтадиган "Парк Де Пренс" стадионида ҳозиргача мусобақанинг тўртта учрашуви ўтказилди. Булар: Туркия - Хорватия (0:1), Руминия - Швейцария (1:1), Португалия - Австрия (0:0) ва Шимолий Ирландия - Германия (0:1). Кўриб турганингиздек 4та ўйинда дарвозаларга жами 4та гол урилди. Бугун "Парк де Пренс"да Евро-2016нинг охирги ўйини бўлиб ўтади.



Евро-2016, 1/8 финал.
УЭЛЬС - ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ 
25 июнь. Париж. "Парк-де-Пренс" стадиони. 21:00
Ҳакам -
Мартин Аткинсон (Англия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Уэльс: Хеннесси; Гантер, Честер, Э. Уильямс, Дэвис, Тейлор; Аллен, Лэдли; Рэмзи, Бейл; Робсон-Кану.
Сариқ карточкаси борлар: Воукс, Дэвис

Шимолий Ирландия: Макговерн; Хьюз, Макаули, Кэткарт, Д. Эванс; Бейрд, Дэвис, Норвуд, Уорд, Даллас; Лафферти.
Сариқ карточкаси борлар: Кэткарт, Даллас, Д. Эванс, Уорд  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика