UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  3 16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви эсингиздами? Янгиликлар

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви эсингиздами?

Бу ярим финал тўқнашуви бўлиб, ғалаба қозонган терма жамоани Европа чемпионати финали кутиб турарди.

Демак, Брюсселдаги ўйин тафсилотларини биргаликда кўриб чиқамиз. 

1984 йилги Европа чемпионати ярим финалидаги дуэлдан кейин, орадан 16 йил ўтгач, Франция ва Португалия терма жамоалари финал остонасида яна учрашишди. 

Франция амалдаги Жаҳон чемпиони сифатида ЕВРОни ютган тарихдаги ягона жамоага айланишни орзу қилади. Бельгия ва Нидерландияда бўлиб ўтган турнирда Роже Лемерр жамоаси гуруҳ босқичидаги иккита ўйиндан сўнг, чорак финалга чиқиш масаласини ҳал қилади. 1/8 финалда испанлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишади. 

Французларни навбатда турнирни ажойиб ўтказган Португалия кутиб туради. Португаллар гуруҳда очко йўқотишмайди ва ҳеч қандай йўқотишларсиз етиб келади. 

Португалия 1984 йилги Европа чемпионати ярим финалида фарцузлардан (2:3 ҳисобида) аламли мағлубиятга учраган.  Улар бу учун қасос ола билганми? Брюсселдаги ўйин қуйида бу саволга аниқ жавоб беради.


Асосий ўйинчилар

Тьерри Анри: "Арсенал"нинг тезкор ҳужумчиси гарчи ҳали ўспирин бўлса-да, 1998 йилда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Франциянинг энг яхши мерганига айланганди. "Тўпчилар" сафидаги дебют мавсумида 26 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиши билан биргаликда ЕВРО-2000 мусобақасида 2 та гол уради.

Нуну Гомеш: Португалияликларнинг асосий юлдузи Луиш Фигу эди, лекин қоида тариқасида голларни Гомеш урарди. ЕВРО-2000дан кейин "Фиорентина"га ўтган "Бенфика" ҳужумчиси ушбу Европа чемпионатида 3 та гол уради (шулардан 2 тасида туркларни ранжитган).

Зинедин Зидан: 1984 йилда Франция етакчиси Мишель Платини эди, бироқ 2000 йилда Зидан барчасини ўз гарданига олганди. Ўша Европа чемпионатида "Реал" ярим ҳимоячиси ҳар тарафлама ўзини намоён эта олган. У терма жамоа ўйинини назорат қилар, майдоннинг ҳар қандай қисмидан туриб жамоадошларини топа олар, моҳир техникаси ва нозик узатмалари билан ажралиб турарди. Шунингдек, Зидан "стандартлар"дан устамонлик билан фойдаланарди - исбот сифатида Испания билан баҳсдаги жарима зарбасини эслаш кифоя.

Нима содир бўлган?

Франция сардори Дидье Дешам терма жамоадаги 100-ўйинида ҳисобни очиши мумкин еди, аммо бунинг ўрнига тўпни тўғридан-тўғри Витор Байю томон тепади. 

19-дақиқада Нуну Гомешнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кутилмаган ва ажойиб зарбаси Фабьен Бартез дарвозасидан жой олади: 0-1. Португалияликдар шу тариқа ҳисобда олдинга чиқиб олади. 

Танаффусгача Анри деярди 11 метрлик масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштиради: 1-1.  

Иккинчи бўлимда Португалия вакили Абел Шавьернинг "иккинчи қават"дан йўллаган зарбасини Бартез қайтаради ва Францияни қутқариб қолади. Бу кўпчиликка худди 16 йил олдинги воқеани эслатади.

1984 йилда французлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да,  лекин бу сафар "олтин гол" қоидаси амалда эди, демакки, жамоалар қўшимча вақтда биттадан кўп гол ура олишмайди.

Вазият кескинлашиб боради, барчага қўшимча дақиқалардан кейинги пенальтилар серияси яқин қолгандек туюлади, аммо... Шавьер ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнагани боис Португалия дарвозаси томон пенальти белгиланади. 

"Нуқта"га яқинлашган Зидан, пенальтини муваффақиятли амалга оширади: 2-1. Франция финалда!



Ўйиндан сўнг ким нима деган? 

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан: "Тўп" нуқтада турганида, менда ҳеч қандай ўй йўқ эди.  Биз икки соат ўйнадик, анча куч йўқотдик. Оёқларим озроқ оғриётганига қарамасдан кучли зарба беришим шарт эди ва шундай қилдим".

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Марсель Десайи: "Бугун бизга омад кулиб боқмади. Кучлироқ эканлигимизни исботлаш учун ҳамма нарсани қилдик. Ўз вақтида амалга оширилган ўзгаришлар бизга ёрдам берди".

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Абел Шавьер: "Ҳаммамиз жуда хафамиз, чунки Португалия имижини ўзгартиришимиз керак эди. Аммо келажакда бизни янада кўпроқ ҳурмат қилишлари кераклигини исботладик".

Кейин нима бўлди?

Эртаси куни L'Équipe нашри "Олтин пенальти" номли мақолани чоп этди. Лемерр жамоаси шунчаки тўйхтаб қолмади. Роттердамда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Давид Трезегенинг "олтин голи" туфайли Италия 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Португалияликларга келсак, тўрт йилдан кейин Европа чемпионати финалида улар Грецияга ютқазишди. Шунга қарамай, 2016 йилги ЕВРОда Португалия терма жамоаси ўзини кўрсатди, улар французлардан тўлақонли ўч олишга муваффақ бўлишди. Португаллар "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтган 2016 йилги Европа чемпионати финалининг қўшимча вақтларида мезбонлар устидан ғалаба қозона олишди - 1:0. Бу Португалия терма жамоасининг йирик халқаро мусобақадаги илк ғалабаси эди.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика