“Эвертон”нинг муваффақиятсиз серияси давом этмоқда

Eldor Akmurzayev
7 ноя 2020, 19:50
Англия чемпионати 8-турида Карло Анчелотти бошқарувидаги жамоа ўз майдонида МЮни қабул қилиб, ютқазиб қўйди.

“Эвертон” АПЛ доирасида мана 4 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда – МЮ 1:3, “Ньюкасл 1:2, “Саутгемптон” 1:2, “Ливерпуль” 2:2.

Мерсисайдликлар охирги бор 3 октябрда “Брайтон” (4:2) устидан зафар қучишганди. Анчелотти шогирдлари мусобақа жадвалида 13 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›