"Эвертон" Коутиньога қизиқиш билдирмоқда

Alisher
3 июл 2021, 11:25
"Эвертон" "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг эҳтимолий трансферини кўриб чиқмоқда.

Англия клуби кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан 29 ёшли бразилиялик футболчини ижарага олишга тайёр.

Коутиньо жароҳати сабаб 2020/21 йилги мавсум "Барса" либосида барча мусобақаларда фақатгина 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.

У клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бири бўлганига қарамай, испан грандига ўтганидан сўнг 89тагина ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›