UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Эътибордан четда қолаётган мураббий Янгиликлар

Эътибордан четда қолаётган мураббий

Кеча ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтган тадбирда бир нечта йўналиш бўйича энг кучлилар аниқланди.

Бундай катта тадбир биринчи бор ўтказилгани боис таассуротлар ижобий. Албатта, баъзи камчиликлар ҳам кўзга ташланди (масалан, тақдирлашдан олдин ҳар бир йўналиш бўйича номзодлар эълон қилинмагани, баъзи номинацияларда номзодлар йўқлиги ва ҳоказо), лекин ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасмиз. 

ЎФФнинг янги раҳбарияти бундай тадбирни илк марта ташкил этди ва шунисига ҳам раҳмат деймиз. Таққослаб айтганда ўтган йил ҳатто оддийгина тақдирлаш ҳам ўтказилмаган, федерация номига энг яхши мураббий ва футболчини эълон қилиб қўйганди. Бу томонлама олиб қараганда ўзгариш бор. Кечаги тадбир кўпчиликка маъқул келди. Соҳа кишилари зални хушкайфиятда тарк этишди. 

Ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб топилганларнинг ҳеч бирига эътирозим йўқ, фақат бир мураббий нима сабабдан четда қолиб кетгани нафақат мени, балки кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Гап "Локомотив" футбол клубида ишлаётган Мирко Йеличич ҳақида бормоқда. Йеличич "темирйўлчилар" билан кетма-кет икки йил Ўзбекистон чемпиони бўлди, Кубокни ютди, Осиё чемпионлар лигасида чорак финалгача борди, аммо шундай одам мана икки йилдирки тақдирланмай қолиб кетмоқда. 

Тўғри, Мирко Йеличич "Локомотив"да бош мураббий эмас, унда "Про" лицензияси йўқ. Лекин "Локомотив" ўйинларини кўрган мухлис борки, майдон четида туриб фтуболчиларга тегишли кўрсатмаларни айнан Йеличич беришини билади. Австралиялик мураббий жамоада ҳаммаси учун жавобгар: натижа учун ҳам, футболчилар учун ҳам. Унинг айби "Про"си йўқлигида фақат. 

Мирко Йеличич - кучли мутахассис, у юртимизга илк бор "Пахтакор"га жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида келганди. Ўз малакасини ошириб, ҳатто миллий терма жамоада ҳам ишлашга муваффақ бўлди. Орада бироз бошқа давлатда фаолият олиб борган мураббийни кейинчалик "Локомотив" чақирди. У дастлаб Вадим Абрамовга ёрдам бериб юрди, бироқ "Қўқон-1912" билан кечган баҳсдан сўнг Абрамов ишдан олингач, раҳбарият жамоа рулини тўлиқ Миркога топширди. Хуллас 2015 йилнинг иккинчи ярмидан бери Мирко Йеличич "Локомотив"ни шуғуллантириб келмоқда. 

Ўтган икки ярим йил мобайнида Мирко Йеличич жамоа билан катта ҳажмдаги ишни бажарди. Совринларни ютиш ўз йўлига, мураббий аввало футболчиларни профессиионаллик сари йўналтира олди деб ўйлаймиз. Лекин футболда барибир мураббий тилидан у қўлга киритган ютуқлар гапиришини унутмайлик. Кеча гарчи ўзи қатнашмаган бўлса-да, бу мураббий ҳам меҳнатлари эвазига муносиб тақдирланишга ҳақли эди.

Агар гап лицензияда бўлса, унда нима учун "Ўзбек футболига ҳисса қўшаётган энг яхши хорижлик мураббий"лар учталигига Мирко Йеличич ҳам қўшилди деган савол юзага келади. Ахир унда "Про" йўқ-ку. Агар гап бош мураббийлар ҳақида борса, унда нимага йилнинг энг яхши мураббийига номзодлар экранда кўрсатилганида Андрей Микляев чиқмади? Хуллас масалага у томондан ҳам, бу томондан ҳам қараласа чемпион ва Кубокни ютган жамоа мураббийлари четда қолиб кетишди.

4 декабрь - Ўзбекистон Кубоги финалидан олдин "Локомотив" базасига бориб Мирко Йеличичдан интервью олдим. Суҳбат охирида Австралияга қачон кетасиз деб сўрадим. Мураббий 7 декабрь куни Дубай орқали уйига учишини ва у ердан янги йилни ўтказгач, январнинг бошларида яна Дубайга қайтиб тўғри "Локомотив" йиғинига боришини айтди.

Шунда мен ЎФФ тақдирлаш маросимини ўтказса-ю, сиз энг яхши мураббий бўлсангиз, совринни қабул қилиб олиш учун Тошкентда қолмайсизми дедим. Мирко эса бунга жавобан енгил тин олиб мен ўтган йил ҳам чемпион бўлдим, кубокни ютдим, ОЧЛда чорак финалгача бордим, ўтган йил тақдирламаган федерация бу йил тақдирлайдими дея саволга савол билан жавоб берди. Мен эса бошқа гапирмай индамай чиқиб кетдим.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика