

"Кўк-анорранглилар" ҳужумчи харид қилмоқчи. Улар "Интер" форварди Лаутаро Мартинес ва ПСЖ футболчиси Неймарни нишонга олишган.
Шунингдек, каталонияликлар ўнг қанот ҳимояси, марказий ҳимоя ва майдон марказини кучайтириш чораларини кўради.
"Барселона" коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз сабаб бир қатор футболчиларини сотиши ёки трансфер битимларининг бир қисми сифатида бошқа жамоаларга бериб юбориши мумкин.
"Барса"нинг фақат 3 вакили кейинги трансфер ойналарида жамоада қолиши кафолатланган – Лионель Месси, Марк-Андре тер Штеген ва Френки де Йонг.




