UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  0 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  8 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  4 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади Янгиликлар

Эшитдик-да: Ўзбекистон U-20, Баҳрайн U-17 Осиё чемпионатларига мезбонлик қилади

2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилганлиги тўғрисида ёзиб ўтган эдик.

Пандемия туфайли ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧлар ҳам қолдирилиши аниқ бўлиб улгурди. Бу йилги жаҳон чемпионатларида 2001 ва 2004 йилларда туғилган ёшлар ҳамда ўсмирлар кичик мундиалда иштирок этишлари керак эди.

Олган маълумотларимизга кўра, ОФК U-20 ва U-17 мусобақа мезбонларини ўзгартирмоқчи эмас. Яъни, Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 2023 йилда бўлиб ўтади. Фақат унда 2001 йилдан кейин туғилган футболчилар эмас, 2003 йилдан кейинги авлод вакиллари қатнашадилар. Баҳрайн ҳам ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатини ўзида сақлаб қоляпти. Фақат у ерга энди Олим Шокиров бошқарувидаги футболчиларнинг ўрнига, Сервер Жепаров бошчилигидаги 2006 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар қатнашадилар.

Бекор қилинган мундиалларга келсак, ёшлар ўртасидаги ЖЧ Индонезияда, ўсмирлар ўртасидагиси Перуда бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча кейинги ЖЧларга ҳам мазкур давлатлар мезбонлик қилиш, қилмасликлари тўғрисида расмий ахборот мавжуд эмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика