Эшитдик-да! Ларин "Нефтчи" футболчисига айланди

Оқил Абдубарноев
29 июл 2022, 14:07
"Пахтакор" ҳимоячиси Олексий Ларин "Нефтчи" аъзосига айланди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, фарғоналиклар мудофаа чизиғини "шерлар"нинг украиналик ҳимоячиси билан кучайтирди. 

Эслатиб ўтамиз, ЎзПФЛ регламентида кўрсатилган легионерлар лимитига биноан жамоалар 4 нафар бошқа қитъа вакили ҳамда 1 нафар осиёлик футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ҳуқуқига эга. "Пахтакор"да эса хорижлик футболчилар сони 5 тага етиб улгурганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia