UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  0 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  2 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  2 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  15 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Теглар :  Андижон
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти "эски"лардан қолган қарзларни узишда катта куч сарфлаганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар"ни йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири Предраг Вуйович масаласи эди.

Эслатиб ўтамиз, Черногориялик футболчи 2015 йилда "Андижон" клуби сафида тўп сурган. Кейинчалик клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажармагани сабаб Вуйович "Андижон" устидан ФИФАга, кейинроқ эса CAS – Халқаро спорт арбитраж судига арз қилган. 

ФИФА клубни бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан "Андижон" узоқ йиллар бу борада аниқ чоралар кўрмай келган. Натижада ёдингизда бўлса ўтган йили қишги трансфер ойнасида "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганди. 

"Андижон" клубида янги раҳбарият иш бошлагач 2021 йилнинг бошида барча хорижлик футболчилар олдидаги қарздорликлар баратаф этилди ва ФИФАнинг трансфер тақиқи олиб ташланди. Хусусан, 2021 йил февраль ойида "Андижон" ва ниҳоят Предраг Вуйович билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилган эди. 

Бироқ қоидага кўра, мазкур жараён йиллар давомида чўзилиб келгани боис CAS – Халқаро спорт арбитраж суди ҳаражатларини ҳам ишда ютқазган томон тўлаб бериши лозим бўлади. Шу боисдан 2021 йил 28 июлда CAS "Андижон" клуби зиммасига суд ҳаражатларини тўлаш вазифасини юклаган эди. Аммо клуб бу борада чиқарилган қарор ижросини ҳамон таъминлаганича йўқ. 

Натижада "Андижон" билан тил топиша олмаган CAS ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига клуб устидан шикоят киритди. Айтишларича, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиб, "Андижон" клуби CAS чиқарган қарорни бажармагани сабаб клубга интизомий чора қўллади. Унга кўра, энди "Андижон" яқин 1 ой ичида Халқаро спорт арбитраж суди чиқарган қарорда белгиланган суммани тўлаши шарт бўлади. Агар иш яна пайсалга солинса, 30 кундан сўнг клубга автоматик равишда трансфер тақиқи киритилади. Бу эса клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигига олиб келиши мумкин. 

Эшитишимизга қараганда, гап таҳминан 10 000 АҚШ доллари ҳақида кетмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика