Эртага “Насаф” кўк, “Пахтакор” сариқ либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
10 май 2018, 21:55
Эртага, 11 май куни “Насаф” ўз майдонида Суперлиганинг 11-тур учрашувини “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 18:30да бошланади.

Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митинг “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда учрашувни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди.

Унга кўра, "Насаф" эртага кўк либосларда майдонга тушади. “Пахтакор” жамоаси эса сариқ  либосларда ҳаракат қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz